Туркия ва АҚШ санкциялар масаласи бўйича музокаралар ўтказди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли АҚШ давлат котиби Майк Помпео билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Чавушўғлининг таъкидлашича, Америка Қўшма Штатлари ва Туркия давлатлар ўртасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун яқин ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришган.
Қайд этилишича, бу музокаралар Вашингтон терроризмни қўллаб-қувватлашда айбланган АҚШ пасторига (протестант мазҳабидаги руҳоний) нисбатан суд жараёни туфайли Туркиянинг икки вазирига санкциялар киритганидан сўнг ўтказилди.
Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Сара Сандерс АҚШ Молия вазирлиги Туркия адлия ва ички ишлар вазирига қарши санкциялар жорий қилгани ҳақида хабар берди.
Унинг таъкидлашича, АҚШ президенти Дональд Трампнинг кўрсатмаси билан турк фуқароларига қарши чеклов чоралари жорий этилган.
Мавзуга оид
12:12
АҚШдаги аср қотиллиги – президент Жон Кеннеди қандай ўлдирилганди?
22:10 / 28.11.2024
Калифорнияда 540 миллиард долларлик «оқ олтин» захираси топилди
20:50 / 28.11.2024
Путин Трампни хавфсиз ҳолатда эмас деб ҳисобламоқда
18:24 / 28.11.2024