Ўзбекистонда янги Инновация маркази ва давлат унитар корхонасини ташкил этиш режалаштирилмоқда
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш ва инновацион технологияларни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг:
Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти муассислигида давлат муассасаси шаклидаги Ўрмон хўжалигини ривожлантириш инновация марказини;
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси муассислигида “Ўрмонинвест” давлат унитар корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилиши мумкин.
Қуйидагилар Инновация марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
Республика ҳудудининг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, ўрмон барпо этиш, ўрмон фондини ҳар томонлама кенгайтириш, уларни муҳофаза қилиш ва ўрмон бойликларидан оқилона фойдаланишга қаратилган тадбирларни амалга ошириш учун инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш;
манзарали, мевали ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш ҳамда кўчатхоналар ташкил этишнинг инновацион усулларини ишлаб чиқиш;
янги ўсимлик турларини интродукция қилиш ва маҳаллий тупроқ-иқлим шароитига мослаштириш бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва жорий этиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш;
ўрмон фонди ерларида шўрланишга ва сувсизликка чидамли ўсимликларни етиштиришнинг илмий асосланган инновацион технологиясини яратиш бўйича илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш;
илмий-тадқиқот натижаларини амалиётга тизимли жорий этишни ташкил қилиш;
янги инновацион ғояларни қўллаб қувватлаш ва амалиётга татбиқ этиш таклифларини ишлаб чиқиш;
ноқулай иқлим шароитига, зараркунанда ва касалликларга чидамли ўрмон ўсимликларини интродукция қилиш бўйича илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш;
ноёб, манзарали, мевали ва доривор ўсимликлар турларини жадал кўпайтириш усулларини ишлаб чиқиш;
ривожланган давлатларнинг соҳага оид тажрибаларини ўрганиш,
шу жумладан хорижий мутахассисларни ва олимларни ҳамкорликда илмий-тадқиқотлар олиб бориш учун жалб этиш;
соҳада фаолият кўрсатаётган илмий ходимларнинг салоҳиятини ошириш, чет элларда мунтазам малака оширишини ташкил этиш ва иқтидорли ёшларни жалб қилиш;
халқаро илмий ва ўқув семинарлар ҳамда анжуманлар ташкил этиш.
Қуйидагилар “Ўрмонинвест” ДУКнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланади:
ўрмон хўжаликларида ишлаб чиқариш (маҳсулотлар, хизматлар) сифатини яхшилаш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни жалб қилиш
ва экспорт потенциалини ошириш;
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва хизматларни имиджини ошириш
ва хизматлар брендини яратиш ва жаҳон бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш;
ўрмон ресурсларидан самарали фойдаланиш ва уларни бошқариш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва бошқариш;
сайёҳлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида инвесторларни экотуризм, ов туризми ва ўрмон хўжалиги рекреация зоналарини ривожлантириш учун жалб қилиш;
қўшма корхоналар, савдо уйлари, реклама агентликлари, шу жумладан чет элда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
юқори ликвидли ва рақобатбардош маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш учун тузилмавий қўшма корхоналар учун замонавий корпоратив бошқарув усулларини қўллаш;
ишлаб чиқарилган ва сотилган маҳсулот (товарлар) ва кўрсатиладиган хизматларни реализация қилиш учун маркетинг тадқиқотларини ўтказиш
ва истеъмол бозорини ўрганиш, шу жумладан экспорт қилиш стратегиясини амалга ошириш;
ўрмон хўжалигида инновацион технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
маҳсулотлар (товарлар) ва хизматлар учун ички тизим нархларининг мониторинги ва уларнинг рақобатбардошлиги бўйича таклифлар тайёрлаш;
тақдимот ва концепцияларни тайёрлаш, ўтказиш, потенциал инвесторлар билан учрашувларни ташкил этиш, халқаро фондлар ва банклардан инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун кредитлар
ва грантлар бериш бўйича музокаралар олиб бориш.
Мавзуга оид
17:04 / 01.08.2022
Икки йил ичида 1082 гектар майдонда янгидан «яшил жамоат парклари» барпо этилади
08:44 / 06.06.2022
Паррандачиликни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими ўзгаради
12:31 / 13.04.2022
Сурхондарёда ўрмон хўжалигига тегишли ерни сотмоқчи бўлган шахс ушланди
09:01 / 08.04.2022