Жаҳон | 11:27 / 04.08.2018
4886
1 дақиқада ўқилади
АҚШда демократларни сайловлар олдидан Хитой смартфонларидан воз кечишга чақиришди
Америка Қўшма Штатлари Демократик партияси Миллий қўмитаси демократларга Конгрессга сайловлардан олдин Хитой ишлаб чиқарувчиларининг смартфонларидан воз кечишни маслаҳат берди. Бу ҳақда CNN хабар қилмоқда.
Телеканал маълумотларига кўра, партия вакилларига хавфсизлик нуқтаи назаридан ZTE ҳамда Huawei смартфонларини ишлатмаслик тавсия этилмоқда.
Таъкидланишича, демократларни ушбу фирмаларнинг ҳар қандай гаджетларидан воз кечишга чақиришган.
Шу билан бирга, қўмита Хитой ишлаб чиқарувчиларининг смартфонларидан шахсий мақсадларда ҳам фойдаланмасликни маслаҳат берди.
Мавзуга оид
16:55
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024