Жаҳон | 19:23 / 04.08.2018
31874
1 дақиқада ўқилади

АҚШга илтимос билан чиққани ошкор бўлган Россия яна Қўшма Штатларни айблади

Валерий Герасимов/Фото: РИА Новости

Россия Мудофаа вазирлиги Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов америкалик ҳамкасби Жозеф Данфордга махфий канал орқали мактуб юборгани ҳақидаги маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

«Америка томонининг ўзаро алоқалар мазмунини фақат иккала томон келишувига кўра очиқлаш ҳақидаги келишувга риоя қилмаслиги афсусларга сабаб бўлмоқда», -  дейилади РФ Мудофаа вазирлиги хабарида.

У ердан аниқлик киритишларича, хатда Суриядаги қочқинлар муаммоси, гуманитар минасизлантириш, террорчилар томонидан қочқинларни ўз сафига жалб қилиш уринишларини йўққа чиқариш бўйича таклифлар бўлган.

«Биз келгусида Америка томони ўзаро келишувларнинг бузилишига йўл қўймаслик учун зарур чораларни кўради, деб умид қиламиз», - дея хулоса қилинган мудофаа маҳкамасидан.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Сурия бўйича АҚШга яширин илтимоси маълум бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид