Бразилия партияси қамоқда ўтирган собиқ президентни президентликка номзод этиб кўрсатди
Бразилия меҳнат партияси Сан-Паулуда ўтадиган съездида қамоқда жазо ўтаётган собиқ президент Луис Инасиу Лула да Силвани октябрда бўлиб ўтадиган президент сайловларида давлат раҳбарлигига номзод этиб кўрсатиш масаласини кўриб чиқмоқчи.
"Лула номзод бўлиши мумкин", — дейилади партиянинг Twitter саҳифасидаги мурожаатида.
Яна бир хабарда эса партия Лула жазо ўтаётган бўлса-да, номзод бўлиб қолишини таъкидлаган.
Энди Лула 15 августга қадар ўз номзодини рўйхатдан ўтказиши лозим. Халқ ҳаракатлари бирлашмаси вакили Раймундо Бонфим ўша куни минглаб бразилияликлар Лула номзодини қўллаб-қувватлаш учун пойтахт кўчаларига чиқишига ваъда берди.
Қонунга кўра, маҳбус номзод бўла олмайди. Аммо собиқ президентнинг ўзи май ойидаёқ қамоқда бўлишига қарамай сайловларда номзодини қўйишини тасдиқлаганди. Лула коррупция иши бўйича чиқарилган қамоқ жазосини ўташ учун апрелда Куритиба шаҳридаги қамоқхонага келтирилганди. У январда 12 йилу бир ойга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мавзуга оид
23:05 / 06.11.2024
Бразилиялик полициячи Интерпол раҳбарлигига сайланди
17:08 / 02.11.2024
Бразилияда катталиги чумолидай келадиган қурбақа топилди
09:30 / 21.10.2024
Бразилия президенти BRICS саммитига парвозини бекор қилди
14:10 / 09.10.2024