Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канададаги кунгабоқар фермаси Инстаграмда машҳур бўлганидан сўнг унинг эгалари полиция чақиришларига тўғри келди
Канаданинг Гамильтон шаҳри яқинидаги Bogle Seeds фермаси июль охирларида Инстаграм фойдаланувчилари орасида танилиб кетди. Гап шундаки, бу ерда 1,5 миллион туп кунгабоқар етиштирилади ва одамлар кунгабоқарлар олдида суратга тушиш учун оммавий равишда кела бошлашди.
Аввалига ферма эгаси бўлган Богеллар оиласи бундан хурсанд бўлишди. Дала ҳамма учун очиқ бўлиб, ҳар бир ташриф буюрувчидан 7,5 доллардан пул ола бошлашди.
Улар қанча пул ишлашгани маълум эмас, амммо 28 июль куни ҳаммаси ўзгариб кетди. Олинган суратлар шу даражада оммалашиб кетдики, далада суратга тушиш учун 7 мингта машинадан иборат тирбандлик юзага келди.
Одамлар ҳар томондан далага ёпирилиб кира бошлаганидан кейин фермерлар полиция чақиришди.
Ниҳоят Гамильтон полицияси тирбандликни бартараф этди ва фермерлардан кунгабоқар далалари атрофини ёпишни сўрашди.
Бир неча кундан сўнг вазият барқарорлашди, аммо Богеллар далага олиб борадиган йўлларни қўриқлашга мажбур бўлишди. Айримлар бурчак-бурчаклардан далага киришиб, кунгабоқарлар ичида селфига тушишмоқда.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026