Майя цивилизациясининг ҳалокати сабаби маълум қилинди
Америка Қўшма Штатлари ва Буюк Британиядан бўлган халқаро олимлар гуруҳи қадимги Майя цивилизацияси узоқ ва оғир қурғоқчилик туфайли ҳалок бўлган бўлиши мумкинлигини аниқлади. Бу ҳақда Science Alert’даги матбуот учун хабарномада айтилади.
Маълумки, эрамизнинг IX асрида майя аҳолиси камайиб кетган, шаҳарларда яшовчи одамлар у ерлардан чиқиб кетган ва сув таъминоти тизимлари бузилган. Олимлар цивилизациянинг йўқ бўлиб кетишига сабаб сифатида тупроқ унумдорлиги пасайгани ва ичимлик суви етишмовчилиги, Марказий Америка бошқа халқлари томонидан ҳужумлар ёки эпидемия билан боғлиқ бир неча фаразларни таклиф қилганлар.
Тадқиқотчилар, майя цивилизацияси вақтидаги иқлим шароитини аниқлаш учун Юкатан ярим оролида жойлашган Чичанчанаб кўли чўкиндиларини таҳлил қилишди. Узоқ муддатли қурғоқчилик шароитида кўлда сув миқдори сезиларли даражада қисқаради, натижада ичида сув бўлган гипс кристаллари пайдо бўлади.
Олимларнинг аниқлашича, эрамизнинг 800-1000 йиллари давомида ёғингарчилик миқдори 70 фоизга камайган. Қурғоқчилик Ўрта асрлардаги иқлим даражасига тўғри келди - Шимолий ярим шардаги нисбатан иссиқ иқлим, у қуёш фаоллиги ошиши ва вулқон отилишлари сонининг камайиши сабаб юзага келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бермуд учбурчагида кемаларнинг йўқолиб қолиш сири ошкор қилинганди.
Мавзуга оид
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
15:55 / 05.11.2024