Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ корпорацияси Ўзбекистон билан нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик қилишга шай
6 август куни “Ўзбекнефтгаз” АЖ биносида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси А.Султоновнинг дунёга машҳур Halliburton компаниясининг шарқий яримшар бўйича президенти Жо Рейни билан учрашуви бўлиб ўтди.
Halliburton компанияси президентининг таъкидлашича, у Ўзбекистон Республикасида рўй бераётган ўзгаришлар, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни диққат билан кузатиб келмоқда.
Рейнинг сўзларига кўра, компания йиллар давомида мамлакат бозорига киришга ҳаракат қилган, бироқ доим бирор сабаб бўлиб режалар амалга ошмаган, лекин ҳозирги кунда компания Ўзбекистонда рўй бераётган ижобий ўзгаришларинг бир бўлагига айланишига умидвор.
Учрашув давомида томонлар ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама этдилар ва унга кўра қуйидаги келишувларга эришдилар:
• Halliburton компанияси Ўзбекистонда доимий офисини очади;
• Паст рентабелли қудуқлардан суюқ углеводородларни қазиб олиш ҳажмини ошириш бўйича ҳамкорлик режасини ишлаб чиқиш давом эттирилади;
• Қўшма ишчи гуруҳ ташқи бозорлардаги лойиҳаларда қўшма иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқади.
Учрашув якунида, Рейни Halliburton компанияси мамлакатимиз билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилишдан манфаатдор эканлигини, ва шу мақсадда, компаниясининг илғор мутахассисларини “Ўзбекнефтгаз” АЖ билан яқин ҳамкорликка жалб қилиш режада эканлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
09:58
Мексика чегарасида тўқнашув: одам контрабандасида гумонланувчи яраланди
21:56 / 27.01.2026
ФИФА собиқ раҳбари Блаттер жаҳон чемпионатини бойкот қилишга чақирди
18:47 / 27.01.2026
АҚШ расман Париж иқлим келишувидан чиқди
15:53 / 27.01.2026