Жаҳон | 00:42 / 06.08.2018
5962
1 дақиқада ўқилади

БААда ноқонуний муҳожирнинг  350 минг долларлик жаримасидан кечиб юборилди 

Фото: РИА Новости / Анна Чернова

БААдаги виза амнистияси давомида бангладешлик ноқонуний муҳожирнинг 1,4 миллион дирҳамлик (350 минг доллардан кўпроқ) жаримасидан кечиб юборилди, деб хабар берди Khaleej Times нашри.

Нашрнинг ёзишича, 22 ёшли бангладешлик туғилганидан буён амирликларда ноқонуний ҳолда яшаб келган. Амнистия натижасида у БААда бўлиб туриш учун вақтинчалик визага эга бўлди.

БААда виза амнистияси 1 августда бошланди ва 31 октябргача давом этади. Виза тартибини буўганлар жарима тўловисиз қонуний мақомларини тиклашлари ёки мамлакатни тўсиқларсиз тарк этишлари мумкин.
Охирги марта бундай амнистия БААда 2013 йилда қўлланган бўлиб, ундан 62 минг ноқонуний муҳожир фойдаланган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид