Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер қимирлаши пайти имом ибодатдан чалғимади
Индонезияда юз берган етти балли зилзила оқибатида 98 киши ҳалок бўлди, 200дан ортиқ киши тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда мамлакат Фавқулодда вазиятлар агентлиги расмий вакили Сутоло Нугрохо маълумот берган.
«Ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги Ломбок оролида бўлган», дейди расмий вакил. Айрим ҳалок бўлганларнинг жасади қўшни орол - Балидан ҳам топилган.
«Гап 2,7 минг нафар сайёҳ ҳақида кетмоқда», дейди Нугрохо эвакуация қилинган шахслар ҳақида гапириб.
Шу орада интернет тармоқларида зилзила бошланган пайтда ҳам ибодатдан чалғимаган имомнинг видеоси тарқалди. Унинг ортида турган айрим кишилар жойидан қўзғалган бўлса-да, бошқалар бўш жойларни тўлдиришган.
The Guardian нашрига кўра, имом ер қимирлаши пайтида Бали оролида бўлган.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026