Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда кучли зилзиладан сўнг 160дан ортиқ афтершок қайд этилди
Якшанба куни Индонезияда содир бўлган кучли зилзиладан сўнг камида 163та афтершок қайд этилди, деб хабар берди Antara агентлиги маҳаллий сейсмологларга таяниб.
Якшанба куни Индонезиянинг Ломбок оролида 7 балли зилзила ҳамда унинг 5,4 ва 4,3 баллга тенг афтершоклари юз берди. Зилзила оқибатида Ломбок оролида 91 ва Бали оролида икки киши ҳалок бўлгани хабар қилинди.
"Одамлар 163та афтершокдан 13тасини сеза олган бўлишлари мумкин. Биз яна бир неча кун ва ҳатто бир неча ҳафта давом этадиган афтершокларни кузатишда давом этамиз", — деди Индонезия метеорология, иқлимшунослик ва геология агентлиги раҳбари Раҳмат Трийоно.
Мавзуга оид
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
08:56 / 27.02.2026
2026 йилда Имом Бухорий мажмуасига 100 минг индонезиялик зиёратчи келиши кутилмоқда
11:17 / 10.02.2026
ЕИ илк бор учинчи давлатлар портларига санкция қўллашни кўриб чиқмоқда
19:34 / 11.01.2026