Жаҳон | 18:31 / 06.08.2018
6608
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада юк машинаси еттита машинани пачоқлади

Фото: Казинформ

Олмаотадаги чорраҳалардан бирида юк машинаси йўл четида турган автомобилларга бориб урилди, деб хабар берди «Казинформ».

Хабарда айтилишича, фура ҳайдовчиси рулда ухлаб қолган бўлиши мумкин ва бориб енгил автомобилга урилган.

Натижада юк машинаси домино принципи бўйича еттита автомобилни «йиғиштириб» қўйган. Ушбу ҳодисада ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид