Ўзбекистон | 13:45 / 06.08.2018
13315
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда жаҳон футболининг бўлғуси юлдузларини тайёрлашга киришилди

2 июль куни Тошкент шаҳрида "My Soccer Academy" Америка-Испания Футбол академияси (АИФА)нинг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида Kun.uz'да хабар берилган эди. Республика миқёсидаги ушбу лойиҳага Ўзбекистонда туғилиб, АҚШда фаолият юритаётган Шуҳрат Қосимов томонидан асос солинган бўлиб, у Ўзбекистонда юқори даражали футбол ҳамда спорт туризми ривожига муҳим ҳисса қўшишга киришди. 

Америка-Испания Футбол академияси 4 ёшдан 17 ёшгача футбол билан шуғулланиш истагида бўлган болаларни ўз сафига қабул қилишни бошлагани ҳақида маълум қилди.

Машғулотлар 13 август куни соат 18:00 да "Тўқимачилик" стадионида бошланади ва ҳафтасига уч марта табиий газонда ўтказилади.

Америка-Испания футбол академиясида юниор-футболчилар лойиҳанинг ҳамкор мамлакатлари - АҚШ, Испания, Бразилия, Венесуэла, Колумбия ва Аргентинадаги профессионал футбол клублари услуби бўйича тайёрланади ва қўллаб-қувватланади. 

Академия футболга қизиқувчи барча болаларга жаҳон миқёсида профессионал футбол билан шуғулланиш, юниорлар ўртасидаги халқаро турнирларда иштирок этиш, жаҳон футболи юлдузларининг маҳорат дарсларида қатнашиш ва ҳамкор мамлакатларнинг диққатга сазовор масканларида бўлиш имконини беришни ўз олдига мақсад қилган. 

Фарзанди футболчи бўлишни орзу қилувчи ота-оналар ҳозирнинг ўзидаёқ Америка-Испания футбол академиясига мурожаат қилишлари мумкин. Батафсил маълумот учун телефон: +998 (94) 643-01-00

Мавзуга оид