Археолог Қозоғистонда яна бир "олтин одам"ни топди
Қозоғистонлик археолог Зайнулла Самашев Шарқий Қозоғистон вилоятида "олтин одам"ни топди, деб хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Антропологлар эрамиздан аввалги VIII-VII асрларда яшаган 17-18 ёшли ўсмир топилган деб ҳисоблашмоқда.
Қазишма ишлари Тарбагатай тоғларида икки йил илгари бошланганди. Аввалроқ бу ердан отлар учун олтиндан ишланган жиҳозлар ва тақинчоқлар топилганди. Археологлар топилмалар саклар даврига оид деб ҳисоблашмоқда.
Июнь ойида Актобеда қум қазиб олинаётган вақтда ишчилар инсон бош чаноғи ва кўплаб тилла тақинчоқларни топиб олишди. Дастлабки тахминга кўра, бу ерга хуннлар жангчиси дафн этилган бўлган.
Дастлабки ва энг машҳур "олтин одам" 1969-1970 йилларда Олмаота яқинидаги Иссиқ дарёси соҳилидан топилганди. Бу олтин либосдаги сак жангчисининг қолдиғи бўлган. У кейинроқ Қозоғистон миллий рамзларидан бирига айланган.
Мавзуга оид
21:24
Россия хавфсизлик кучлари Украинага қарши урушдан бош тортган ҳарбийни Қозоғистондан ўғирлаб кетди
18:31 / 23.09.2024
Қозоғистон ва Ўзбекистон Сирдарёда 10 та гидропост ташкил қилади
20:09 / 20.09.2024
Қозоғистонда хорижликларни депортация қилиш қоидалари кучайтирилиши мумкин
08:30 / 20.09.2024