Жаҳон | 08:49 / 07.08.2018
10152
1 дақиқада ўқилади

Канада: Саудия Арабистони таҳдидини амалга оширадиган бўлса, уятга қолади

Фото: Zuma/ТАСС

Канада инсон ҳуқуқларига риоя этиш муаммоси бўйича ўз позициясида қолади, дея маълум қилди Канада ташқи ишлар вазири Христя Фриланд Саудия Арабистонининг Канада элчисини чиқариб юбориш тўғрисидаги қарори муносабати билан.

«Биз эълон қилинган позициямизда қоламиз. Бундан кейин ҳам аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни давом эттирамиз ва чекинмаймиз», - дея маълум қилди у. Ташқи ишлар вазирининг қўшимча қилишича, Канада Саудия Арабистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича масалани биринчи марта кўтараётгани йўқ.

Вазирнинг таъкидлашича, Оттава «Канада ҳукуматининг подшоҳлик томонидан қўлга олинган фаолларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича баёнотларига жавобан ўз элчиси чиқариб юборилганидан чуқур ташвишда».

Фриланднинг сўзларига кўра, агарда Ар-Риёд Канадада таҳсил олаётган ўз талабаларини ортга чақиртириб олиш бўйича таҳдидини амалга оширадиган бўлса, Саудия Арабистони «уятга» қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид