Нетаньяху Европани Эронга қарши санкциялар жорий этишга чақирди
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху АҚШнинг Эронга қарши санкцияларини илиқ кутиб олди ва Европа давлатларини ҳам шунга бош қўшишга ундади. Бу ҳақида РИА Новости манбаси ахборот бермоқда.
Санкцияларнинг биринчи қисми АҚШнинг ядровий битимдан чиқишига боғлиқ бўлиб, у 6 августдан 7 августга ўтар кечаси тасдиқланди ва ўша пайтда кучга кирди. Эроннинг энергетика соҳасига қаратилган санкциялар ва нефть билан боғлиқ битимларни ўз ичига олган иккинчи қисми шу йилнинг 5 ноябрида жорий этилади.
“Мен АҚШ президенти Дональд Трамп ва у бошчилигидаги ҳукуматнинг Эрон бўйича муносабатларида санкция қўллашини маъқуллайман. Бу Исроил, АҚШ ва бутун дунё учун энг муҳим ҳисобланади. Санкция Эроннинг ядровий қуролни қўлга киритишига тўсқинлик қилади. Ушбу ташаббусни амалга оширишда Европа мамлакатларини бирлашишга чақирмоқчиман. Муҳокамаларнинг вақти ўтди. Амалий ҳаракатга ўтиш керак. АҚШ ўз позициясини намойиш этди. Европа ҳам ўз муносабатини билдириши керак”, дея фикрини билдирди бош вазир.
8 май куни Трамп Эрон билан тузилган ядровий дастур бўйича битимини бекор қилишини айтди. У Эронга қарши барча санкциялар кучга кириши хақида хабар қилганди. Вашингтоннинг европалик ҳамкорлари Эрон билан тузилган шартнома шартларини давом эттиришларини маълум қилишди.
Мавзуга оид
14:15 / 06.11.2024
Эрон: Агар Исроил сулҳга рози бўлса, Теҳроннинг жавоби ўзгариши мумкин
19:40 / 05.11.2024
Эрон иккита сунъий йўлдошини орбитага чиқарди
08:50 / 05.11.2024
WSJ: Эрон армия иштирокида Исроилга «кучли» ҳужум тайёрламоқда
21:37 / 31.10.2024