Соғлиқни сақлаш тизимида яна бир янги тайинлов рўй берди
Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти директори лавозимида Динара Маккамбаевна Хаширбаева иш бошлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар берди.
Унга, биринчи навбатда, мазкур институтни ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, моддий техника базасини мустаҳкамлаш, касб касалликларини олдини олиш ва эрта аниқлаш, уни диагностикаси ва даволаш стандартларини қайта кўриб чиқиб, замонавий усулларни амалиётга татбиқ этиш, шу орқали соҳада саломатлик кўрсаткичларини яхшилаш вазифаси юклатилди. Шунингдек, у инновацион ишланма ва технологиялардан фойдаланган ҳолда институтнинг илмий салоҳиятини ошириш, мамлакатимизда профпатолог мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг ишини бугунги кун талабидан келиб чиқиб тўғри йўлга қўйиш, аҳоли саломатлигига зарарли таъсир кўрсатувчи омилларни бартараф этиш, бу борадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш мақсадида санитария қоида ва меъёрларни ишлаб чиқиш каби муҳим йўналишларга ҳам масъул этиб белгиланди.
Д.Хаширбаева бунга қадар Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти илмий котиби лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Мавзуга оид
18:34 / 01.08.2023
Корея банки Ўзбекистонни тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш лойиҳасига 74 млн доллар ажратади
09:27 / 31.07.2023
Тошкент тиббиёт академиясининг Чирчиқ филиали ташкил этилади
09:50 / 21.07.2023
АҚШ компанияси Ўзбекистон тиббиёт соҳасига сармоя киритишни режалаштиряпти
09:08 / 10.07.2023