Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия миллий космик агентлиги фаолиятини йўлга қўяди
Жорий йилнинг охирига қадар Туркия космик агентлиги фаолияти йўлга қўйилади, шундан сўнг унинг тузилмасини шакллантиришга доир тезлаштирилган жараён бошланади. "Анадолу" агентлиги Туркия технологиялар саноати вазири Мустафо Варанкнинг баёнотига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Варанкнинг сўзларига кўра, янги агентлик Туркияда космик технологиялар соҳасида амалга ошириладиган барча лойиҳаларни мувофиқлаштиради ва мазкур йўналишдаги халқаро алоқаларни ривожлантиради.
"Туркия космик агентлиги мамлакатнинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда, аэронавтика соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш тизимини шакллантиради. Дастлабки мақсад - ягона марказ орқали сектор фаолиятини тартибга солиш ва халқаро алоқаларни йўлга қўйиш", - деди вазир.
Мустафо Варанк космик мақсадлардаги лойиҳалар сонининг ошиб бораётганига эътибор қаратиб, соҳани ривожлантириш, илмий платформани шакллантириш ва кадрлар сонини ошириш муҳимлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
22:23 / 08.06.2026
Ҳарбий тиббиёт соҳасида Туркия билан ҳамкорлик ривожлантирилади
13:14 / 07.06.2026