Ўзбекистон | 12:54 / 07.08.2018
12360
1 дақиқада ўқилади

«Урганч» халқаро аэропорти қачондан ишга туширилиши маълум

Фото: Ўзбекистон ҳаво йўллари

«Урганч» халқаро аэропорти 2018 йил 8 августдан бошлаб йўловчи авиалайнерларини қабул қила бошлайди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси матбуот хизмати маълумотларига кўра, 8 августдан бошлаб аэропорт ички йўналишларда рейсларни қабул қилади ва оддий режимда ишлайди.

«Урганч» аэропортидан Москва ва Санкт-Петербургга рейслар 2018 йил 10 августдан бошлаб қайта тикланади.

Эслатиб ўтамиз, «Урганч» аэропорти 2018 йил 16 июлдан техник сабаблар ва ҳарорат режими туфайли вақтинча ёпилганди.

Аввалроқ, Урганч халқаро аэропорти 10 август куни ишга туширилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид