Жаҳон | 07:37 / 08.08.2018
8831
1 дақиқада ўқилади

Давлат департаменти Помпео Порошенкога чақириқ билан чиққани ҳақида хабар берди

Фото: AP

АҚШ давлат котиби Майк Помпео Украина президенти Пётр Порошенко билан телефон орқали музокаралар олиб борди ва уни Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) талабларига риоя этишга чақирди. Бу ҳақда Давлат департаменти расмий вакили Хизер Науэрт, дея хабар бермоқда РИА «Новости».

Қўшма Штатлар ташқи сиёсат идорасининг матбуот котиби сўзларига кўра, Помпео ва Порошенко бир қатор икки томонлама масалаларни ҳам муҳокама қилишди.

«Давлат котиби яқинда коррупцияга қарши суд тўғрисидаги ва миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун ўтганини маъқуллади, шунингдек, Украинани ХВФнинг бажарилмаган талабларини амалга оширишга чақирди», - дея таъкидлаб ўтди Науэрт.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Порошенко Украинадаги сайловларга Россия аралашиши мумкинлигидан ташвиш билдирганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид