Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иссиқкўлда Ўзбекистон фуқароларига "тезлаштирилган хизматлар" кўрсатилаётгани маълум бўлди
Депутат Достон Бекешев яқинда Иссиқкўл вилоятида бўлди ва у ерда Давлат регистрация хизмати (ДРХ) ходимларининг Ўзбекистон фуқароларидан тезлаштирилган хизматлар учун пул олинаётганидан хабар топди, дея маълум қилади 24.kg нашри.
Манбага кўра, ДРХ ходимлари шу йўл билан ўзбекистонлик сайёҳлардан пул ишлашмоқда. Таъкидлаш жоизки, Қирғизистонга беш кундан ортиқ муддатга борувчи Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтишлари зарур. 1 июндан 6 августгача минтақада рўйхатдан ўтган 8 592 чет эл фуқароларининг 5 174 нафари Ўзбекистондан келган.
"Рўйхатдан ўтиш учун йиғим 100 сомдан иборат. Аслида чет эл фуқаролари бир кунда рўйхатдан ўтказилиши керак, бироқ агар бу хизматлар "тезлаштирилса", пул тўланиши керак. Қоидага кўра, деярли ҳамма тезлаштиради. Ҳар бир меҳмон учун яна 100 сом қўшимча тўланади. Ортиқча пулларнинг барчаси чўнтакка кетади", - дейди Достон Бекешев.
Депутатнинг ўзи айбдорларни қидирмасликни айтиб, бош вазирга Ўзбекистон фуқароларининг рўйхатдан ўтмай Қирғизистонда бўлиш муддатини 5 кундан 30 кунгача оширишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
11:04 / 12.10.2025
“АҚШ визасини олишдан ҳам қийинроқ эди” – тарихга айланган Тошкент пропискаси ҳақида
11:16 / 08.08.2025
Туркиядаги 18 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди
11:29 / 25.07.2025