Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Таиланддаги Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга бормаслик сўралди
Ўзбекистон ТИВ Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегарада юз берган қуролли тўқнашув муносабати билан юзага келган вазиятни диққат билан кузатмоқда.
Ташқи ишлар вазирлиги барча томонларни вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга ва халқаро ҳуқуқ нормаларига риоя қилишга чақирди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Таиланд ва Камбоджада истиқомат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари орасида жабрланганлар мавжуд эмас. Таиланд пойтахти ва туризм марказларида вазият барқарор бўлиб, хорижий сайёҳлар учун хавф-хатар мавжуд эмас.
Шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларидан Камбоджа билан чегарадош ҳудудларга сафар қилмаслик ва расмий хабарларни кузатиб бориш сўралмоқда.
Фавқулодда вазиятларда Бангкокдаги Бош консулхонага (+66-2) 675-3995 ёки (+66-2) 675-3996 рақамлари орқали мурожаат қилиш мумкин.
Мавзуга оид
09:40 / 03.07.2026
Пхукетда икки ўзбекистонлик ушланди
09:10 / 03.07.2026
Қозоғистонда қийин аҳволга тушган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
12:58 / 27.06.2026
Малайзияга саёҳатга борган уч ўзбекистонлик "айбсиз айбдор" бўлиб ўлимга ҳукм қилинганди — собиқ ДХХ ходими
19:13 / 13.06.2026