Тимошенко Украина президентлигига номзодлар рейтингида етакчи бўлди
Украинанинг «Батькившина» партияси раҳбари Юлия Тимошенко Украина президентлигига номзодлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади. «Рейтинг» ижтимоий тадқиқот гуруҳининг сўрови натижаларини РИА Новости келтириб ўтди.
Натижаларга кўра, Тимошенко учун сўровда иштирок этганларнинг 17,7% фоизи овоз беришга тайёр. Мамлакатнинг амалдаги раҳбари Петр Порошенко 8,3% овоз билан бешинчи ўринда қайд этилди.
Маълум қилинишича, собиқ мудофаа вазири Анатолий Гриценко учун 10,7%, «Оппозиционний блок» раҳбари Юрий Бойкога 8,9%, «Радикальная партия» етакчиси Олег Ляшко учун 8,5% сайловчи овоз бериши мумкин. Ҳар бешинчи украиналик эса ҳозирча кимга овоз бериш борасида аниқ қарорга келмаган.
Мавзуга оид
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
21:24 / 13.11.2024
Кураховодаги украин гарнизони қуршовга тушиши мумкин. Фронтдаги энг мураккаб йўналишлардан бирида нималар бўлмоқда?
18:53 / 13.11.2024
Борис Жонсон Украинага британ ҳарбийлари юборилиши шартини айтди
14:54 / 13.11.2024