Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токиода 10 йилдан ортиқ вақт давомида абитуриент қизларнинг имтиҳон натижалари пасайтириб келингани маълум бўлди
Фото: REUTERS/Toru Hanai
Токиодаги тиббиёт институтида келажакда шифокорлик касбини эркаклар кўпроқ эгаллаши учун аёл жинсига мансуб абитуриентларнинг кириш имтиҳонларидаги натижалари ўн йилдан ортиқ вақт давомида ўзгартириб келингани аниқланди. Бу ҳақда Британиянинг The Guardian газетаси хабар берди.
Институтда кириш имтиҳонлари натижаларини ўзгартириш 2006 йилдан ёки ундан ҳам аввалроқ бошланган, дейилади Япониянинг Yomiuri Shimbun газетаси ўтказган суриштирув хулосасида. Бундан ташқари, NHK ва Kyodo News каби бошқа япон ОАВлари ҳам имтиҳонлар натижалари ўзгартирилгани ҳақида хабар қилишган.
Олий ўқув юрти маъмурияти бундан буён бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди. Шунингдек, бундай сохтакорлик қурбони бўлганларни ўқишга қабул қилиш масаласи кўриб чиқилишини маълум қилди.
Суриштирувда маълум бўлишича, бу йилги кириш имтиҳонларида ўқув юрти биринчи босқичдаги тестларда барча абитуриентларнинг балларини 20%га пасайтирган, сўнгра эркак жинсига мансуб абитуриентларга камида 20 баллдан қўшган.
Институтда абитуриентларнинг имтиҳон натижаларини ўзгартириш билан бир неча йил давомида шуғулланиб келишган, улар аёл шифокорлар камроқ бўлишини исташган. Институтдагилар аёллар эҳтимолий оналик туфайли тиббиётдаги фаолиятларини қисқартиришлари ёки тўхтатишлари мумкин деган хавотирда бўлишган.
Мавзуга оид
17:15 / 27.04.2026
Токиода давлат хизматчиларига ишда шортик кийишга рухсат берилди
12:08 / 05.09.2025
Навоий вилоятида мактаб битирувчиларининг ярми талаба бўлди
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025