Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британия 2030 йилгача коинотга 2 мингга яқин сунъий йўлдошни учирмоқчи
Буюк Британия 2030 йилгача коинотга ўз космодромидан 2 мингга яқин кичик сунъий йўлдошни учирмоқчи. Бу ҳақда Шотландиянинг Сатерленд графлигида барпо этилаётган биринчи миллий космодром қурилиш жойига ташриф буюрган бизнес, энергетика ва саноат стратегияси вазири Грег Кларк маълум қилди.
Космодром 2020 йилда ишга туширилиши мўлжалланмоқда.
Британиянинг биринчи космодроми Шотландия шимолидаги Амхойн яриморолида қурилмоқда. У Дунрей ядро полигонидан 56 километр узоқликда жойлашган.
Сунъий йўлдошлардан асосан ер юзасини кузатиш ҳамда маълумотлар тўплаш масалаларини ҳал этишда фойдаланиш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
21:22 / 22.05.2026
Британияда TikTok ва YouTube болалар учун хавфсиз эмас деб топилди
23:07 / 20.05.2026
Британия радиостанцияси қирол Чарлз III вафоти ҳақида янглишиб эълон қилди
08:40 / 20.05.2026
АҚШдан кейин Британия ҳам Россия нефти бўйича лицензия берди
08:48 / 16.05.2026