Жамият | 07:17 / 09.08.2018
24377
1 дақиқада ўқилади

ИИББ: Биргина радар 3,5 соат ичида тезликни оширган 112та транспорт воситасини аниқлади

Фото: ИИББ ахборот хизмати

Бу кўрсаткич бугун Юнусобод туманидаги Тошкент автомобиль ҳалқа йўлида ўрнатилган радар қурилмаси ёрдамида рўйхатга олинган. Мазкур йўлда рухсат этилган тезлик соатига 70 км.ни ташкил этган, деб хабар бермоқда пойтахт ИИББ.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш қонунан тақиқланиши ҳақидаги огоҳлантиришларга қарамай, кўпчилик ҳайдовчилар ҳамон йўлларда ўзбошимчалик билан тезликни ошириб, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларини бузиб келишмоқда, дейилади хабарда.

Шунингдек, рухсат етилган тезлик соатига 50 км.ни ташкил этувчи белги ўрнатилган Боғишамол кўчасида 6 соат ичида 134та транспорт воситаси тезликни меъёрдан ошириб ҳаракатланган. Аниқланган барча қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар ўрнатилган тартибга биноан ҳайдовчиларга почта орқали юборилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид