Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилда тимсоҳлар туфайли халқаро низо келиб чиқишидан хавотирга тушишмоқда
Фото: AP
Исроил ҳукумати тимсоҳлар қочиб кетиши эҳтимоли туфайли халқаро низо келиб чиқишидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Тимсоҳлар Исроил ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳили – Фаластиннинг бир қисмини ажратиб турадиган Иордан дарёсига бундан 20 йил аввал келтирилганди. Улар бу ҳудудга сайёҳларни жалб қилиши режалаштирилганди, аммо исроилликлар ва фаластинликлар низоси сабабли бу режа амалга ошмади.
Телеканалнинг хабар беришича, тимсоҳлар ҳали ҳам ёпиқ фермада яшаб кўпайиб келмоқда. Ҳудудда тез орада минглаб тимсоҳлар пайдо бўлиши хавфи мавжуд.
«Агарда тимсоҳлар фермадан қочиб дарёга тушиб кетишса нима бўлишини ўйлашни истамайман – бу халқаро низога сабаб бўлади», — деди Иордан дарёси водийси ҳудудий кенгаши раиси Давид Элхаяни.
Ҳозирда фермада тисоҳларни боқиш билан бир нафар ходим шуғулланади, аммо у кўплаб тимсоҳларни назорат қилиш имкониятига эга эмас. Сўнгги бор 70та тимсоҳ қочиб кетганида уларни тутиш учун уч кун вақт кетганди.
Мавзуга оид
22:09 / 25.02.2026
Эрон биқинидаги армада ва эҳтимолий нишонлар. Хариталар узра шарҳ
13:04 / 25.02.2026
АҚШ Исроилга ўз синфидаги энг илғор F-22 Raptor қирувчиларини юборди
11:42 / 23.02.2026
Араб давлатлари АҚШ элчисининг Исроил чегаралари ҳақидаги сўзларини танқид қилди
19:13 / 16.02.2026