Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда юз берган ёнғин сабаб 7 ёшли қиз ҳалок бўлди
8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 18.30да ўчирилган. Ёнғин оқибатида сомонхонанинг 24 кв. метр майдони ёниб зарар кўрган.
Ёнғин ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:35
Шайхонтоҳурда икки қаватли дўконда ёнғин содир бўлди
10:23 / 04.07.2026
Ўрикзор бозоридаги озиқ-овқат дўконида ёнғин чиқди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
09:25 / 03.07.2026