Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мақсадли докторантурани тугатганлар ўқишга юборган муассаса ва ташкилот ихтиёрига қайтишлари шарт бўлади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида низом лойиҳаси эълон қилинди.
Қайд этилишича, олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашнинг асосий шаклларидан бири идора ичида, идоралараро ва давлатлараро мақсадли таянч докторантура ва докторантурадир.
Докторантларни идора ичида, идоралараро ва давлатлараро мақсадли тайёрлаш учун докторант, уларни юборувчи ва қабул қилувчи ташкилот ўртасида уч томонлама шартнома тузилади. Олий ўқув юртлари, илмий муассаса ва ташкилотлар мақсадли докторантурага юбориладиган шахслар ўртасида танлов ўтказилишини таъминлайди.
Мақсадли докторантурага докторантлар ОТМ ва ИТМларининг тасдиқланган қабул қилиш режаларига мувофиқ ва вазирлик ҳамда муассасалар белгиланган муддатларда қабул қилинадилар.
Докторантурага кираётган шахслар учун уларни бўлажак ўқув жойларида докторантурага тайёрлаш мақсадида таянч докторантларга стажер-тадқиқотчи, докторантларга катта илмий ходим лавозим маоши миқдорида 3 йилгача бўлган муддатда стипендия тўланади ва тадқиқот олиб боришлари кўзда тутилади.
Давлатлараро мақсадли таянч докторантура ва докторантурага кираётган шахсларга халқаро шартномаларга асосан амалга оширилади.
Мақсадли докторантурага номзодларни танлаш ва юбориш юборувчи ташкилот томонидан амалга оширилади. Мақсадли докторантура бўйича ҳисобот олиб бориш мақсадли докторантурани амалга ошираётган ташкилот зиммасига юклатилади.
Мақсадли докторантурани тугатган мутахассислар уларни ўқишга юборган олий ўқув юрти, илмий муассаса ва ташкилот ихтиёрига қайтишлари шарт.
Мақсадли докторантурани тугатиб олий ўқув юрти, илмий муассаса ва ташкилот ихтиёрига қайтмаган шахслардан шартномада белгиланган алоҳида ҳоллардан ташқари ўқиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ундириб олинади.
Мақсадли докторантура нуфузли илмий мактаблар ва лаборатория-тадқиқот базалари, Коллегиал органга ёки илмий, илмий-техникавий кенгашга эга бўлган етакчи ОТМ, ИТМ, идора ва ташкилотлари қошида фан ва техниканинг энг муҳим соҳалари бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида, етакчи идора ва ташкилотларнинг муаммоларини ечиш, ривожлантириш, такомиллаштириш, давлат илмий-техника дастурларини ҳамда фан ва техниканинг устувор йўналишларини амалга ошириш мақсадида ташкил этилади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги Фанлар академияси, вазирлик ва идоралардаги докторантуралар фаолиятини назорат қилиб боради ва илмий-услубий раҳбарлик қилади. Фанлар академияси, вазирлик, идора ва ташкилотлар Инновацион ривожланиш вазирлигига докторантура фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни 5 июнь ва 5 декабргача бўлган муддатда бериб борадилар.
Докторантурада ўқиш муддати илмий-педагогик иш стажига қўшилади.
Докторантлар қонунчилик билан белгиланган ҳоллардан ташқари бутун ўқиш даври давомида илмий ва илмий-педагогик фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилинмайдилар.
Мавзуга оид
18:58 / 06.05.2026
Фуқароларни яшаш ва турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
18:34 / 09.04.2026
Солиқ назорати тадбири видеотасвирга олинади
11:17 / 06.04.2026