Маросимда Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди. Журналистлар ўртасида ўтказилган овоз бериш якунларига кўра, Элдор Шомуродов «Йилнинг энг яхши футболчиси» деб топилди. Якуний номзодлар учлигидан Ҳусайн Норчаев ва Жалолиддин Машарипов ҳам жой олган эди.

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон миллий жамоаси форварди 2020 йилда ҳам номзодлар қаторида бўлган, аммо ғолиблик Жалолиддин Машариповга насиб қилганди. Римнинг «Рома» клуби ҳужумчиси жорий мавсум А Серияда 15 ўйинда 2та гол муаллифига айланди. 26 ёшли форвард ўтган мавсум «Женоа» сафида Италия чемпионатида 31 баҳсда 8та голга муаллифлик қилган эди.

Йилнинг энг яхши мураббийи дея «Насаф» устози Рўзиқул Бердиев топилди. Рўзиқул Саъдуллаевич Қарши жамоаси билан 2021 йилда Суперлигада 4-ўрин, Суперкубок иштирокчиси, Ўзбекистон кубоги ғолиби ва ОФК кубоги-2021 вице-чемпионига айланди.

Фото: ЎФА

Шунингдек, айнан Бердиевнинг шогирди - «Насаф» ҳужумчиси Ҳусайн Норчаев Суперлига-2021нинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. 19 ёшли форвард йилнинг энг яхши ёш ўйинчисига топшириладиган «Ёш юлдуз» совринига ҳам эга чиқди.

Фото: Tribuna.uz

Суперлига-2021 рамзий терма жамоаси қуйидаги кўриниш олди:

Дарвозабон: Ўткир Юсупов («Навбаҳор»)
Ҳимоячилар: Марко Колакович («Сўғдиёна»), Анзур Исмоилов («Пахтакор»), Ҳусниддин Алиқулов («Насаф»), Шерзод Насруллаев («Насаф»)
Ярим ҳимоячилар: Санжар Турсунов (ОКМК), Эркин Бойдуллаев («Қизилқум»), Драган Черан («Пахтакор») 
Ҳужумчилар: Шоҳруз Норхонов («Сўғдиёна»), Хусаин Норчаев («Насаф»), Азизбек Амонов («Локомотив»).
Мураббий: Улуғбек Бақоев («Сўғдиёна»). 

«Renessans Hall»да ўтган UZ Football Awards-2021 тақдирлаш маросимида жами 24та номинацияда лауреатлар тақдирланди. Жумладан: 

-  Ўзбек футболи нуронийси – Ахбор Имомхўжаев