Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Тарсаки». Исроил Колумбиянинг Фаластин бўйича қарорига кескин муносабат билдирди
Фото: REUTERS / Juan Medina
Исроилнинг Богота шаҳридаги элчихонаси Колумбия ҳукуматининг Фаластинни тан олиш ҳақидаги қарорини «тарсаки», деб ҳисобланишини билдирди. Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти твиттердаги расмий саҳифасида жойлаштирилган.
Эълон қилинган баёнотга кўра, Исроил элчихонаси Колумбиянинг Фаластинга нисбатан қарори ва бу қарорнинг шаклидан «ҳайратга тушган ва чуқур афсусда».
«Гап содиқ иттифоқчига нисбатан берилган тарсаки ҳақида кетмоқда, бу мамлакатларимиз ва уларнинг етакчилари ўртасидаги муносабатлар ва яқинлик даражасига зид», - дейилади постда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил оловли варраклар ва шарлар туфайли Ғазо секторига ҳужум қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
13:57
Эрон разведкаси бошлиғи ҳалок бўлди
09:25 / 02.04.2026
Исроил “Ҳизбуллоҳ”нинг “Жанубий фронт” қўмондонини ўлдирди
21:34 / 01.04.2026
Франция президенти Фаластиннинг биринчи элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
08:33 / 01.04.2026