ТИВда БМТ бош котибининг ёрдамчиси билан учрашув бўлиб ўтди
2018 йил 8 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БМТ бош котибининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги гуманитар ҳамкорлик бўйича ёрдамчиси Рашид Халиков билан учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида томонлар Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалалар бўйича мувофиқлаштирув бошқармаси ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтиришга, шу жумладан, Қидирув ва қутқарув масалалари бўйича Халқаро маслаҳат гуруҳи (ИНСАРАГ) ва БМТнинг фавқулодда вазиятларни баҳолаш ва мувофиқлаштириш бўйича гуруҳи (ЮНДАК) доирасида Ўзбекистон салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар доирасида тайёрликларини тасдиқладилар.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
17:39 / 07.11.2024
БМТ Марказий Осиёда фуқаролиги бўлмаган шахслар сони камайганини қайд этди
17:00 / 05.11.2024
Ўтган юз йилда цунами 260 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди — БМТ
14:10 / 05.11.2024
БМТ: РФ ва КХДР ўртасидаги ҳамкорлик «хавфли эскалация»га олиб келади
13:50 / 05.11.2024