Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Осиё ўйинларига йўл олган армия спортчиларига омад тилади
9 август куни Мудофаа вазирлиги марказий аппаратида XVIII Ёзги Осиё ўйинларида иштирок этиш учун йўл олаётган 50 нафар Мудофаа вазирлиги спорт клуби спортчи ва 3 нафар мураббийларни кузатишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси Умид Ахмаджонов, Ўзбекистон Бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Ташматов иштирок этди ва мамлакатимиз шарафини жаҳон спорт аренасида ҳимоя қилиш учун йўл олаётган умидли спортчиларга муваффақиятлар тилашди.
Бу йилги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон спортчиларининг 22 фоизини Мудофаа вазирлиги спорт клуби вакиллари ташкил этади.
2018 йилда Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ҳамда миллий терма жамоалари таркибида жаҳон чемпионатлари, Осиё биринчиликлари, дунё ва қитъа кубоги баҳслари, Гран-при туркумига кирувчи йирик халқаро мусобақалар ҳамда анъанавий хотира турнирларида иштирок этган спорт клуби вакиллари бугунги кунга қадар жами 612 та медалга, улардан республика миқёсидаги баҳсларда 511 та, халқаро миқёсдаги мусобақаларда 101 медални қўлга киритишган.
2018 йилнинг август-сентябрь ойларида Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида ўтказиладиган XVIII Ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасидан жой олган 50 нафар Мудофаа вазирлиги спорт клуби аъзоси жами 11 та спорт тури бўйича иштирок этади. Улар жиу-житсу, кураш, бокс, таэквондо, енгил атлетика, каноэ ва байдаркада эшкак эшиш, оғир атлетика, дзюдо, отиш, теннис, трамполин каби спорт турларида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.
Мавзуга оид
15:35 / 09.06.2026
Мудофаа бўлимларида тиббий комиссиялар тугатилиб, маошлар оширилади
15:20 / 09.06.2026
Ҳарбий ҳаво кучлари жанговар қўмондонлиги ташкил этилди
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
20:16 / 12.05.2026