Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекнефтгаз Тожикистонда тиббиёт мажмуаси қуради
Ўзбекнефтгаз АЖ Тожикистонда тиббиёт мажмуаси қуриш лойиҳасини амалга оширади. Бугун, 9 август куни Ўзбекистон-Тожикистон чегарасини қурилиш материаллари, махсус техника ва жиҳозлар ортилган юк автокарвони кесиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекнефтгаз матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Тожикистон жанубида тиббиёт мажмуасини беғараз асосда қуриб, Тожикистон томонига топширади. Мажмуа 200 ўринга мўлжалланиши режалаштирилган.
Хатлон вилоятида замонавий тиббиёт мажмуасининг қурилиши Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида амалга оширилади.
Қурилишнинг биринчи босқичи доирасида йўлга чиққан автокарвон шунингдек, эскалатор, трейлер, муҳандис-техник ходимлар учун мўлжалланган махсус вагонларни олиб кетмоқда.
Бундан ташқари, 15 нафар мутахассис ҳам йўлга тушган.
Мавзуга оид
09:05 / 01.02.2026
Қамоқдаги каттаконлар, антикоррупция вертикали ва туғилишнинг пасайиши — ҳафта дайжести
11:37 / 19.12.2025
Нефт-газ соҳасида кутилган натижаларга эришилмаяпти — Қўчқоров
20:28 / 17.12.2025
«Ўзбекнефтгаз» Трампга яқин экани айтиладиган лобби компания билан 5 йиллик шартнома имзолади
18:59 / 17.12.2025