Афғонистонда толиблар билан тўқнашувда 16 киши ҳалок бўлди
Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида ҳукумат қўшинлари ва “Толибон” ҳаракати жангарилари ўртасидаги тўқнашув натижасида хавфсизлик кучларининг камида 14 нафар ходими ва икки нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди, деб хабар берди Пажвак агентлиги.
Аввалроқ TOLO News телеканали ўз манбасига таяниб, толиблар Ғазни шаҳрига ҳужум бошлашганини хабар қилганди. Толибларнинг баёнотида айтилишича, уларнинг отрядлари бир неча йўналишда шаҳарга киришга ҳаракат қилмоқда. Ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасидаги аёвсиз тўқнашувлар сабабли Қобул-Ғазни автомагистрали ёпилган.
Пажвак агентлигининг хабар беришича, тўқнашувлар оқибатида 25 нафар ҳарбий ва 15 нафар тинч аҳоли яраланган.
Афғонистонда ҳукумат кучлари ва “Толибон” жангарилари ўртасидаги қарама-қаршилик давом этмоқда. Шунингдек, мамлакатда “Ислом давлати” террорчи гуруҳининг таъсири кучайган.
Мавзуга оид
21:44 / 09.11.2024
Афғонистонда ИИВ, Мудофаа вазирлиги ва разведка қурол-яроғ бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди
18:05 / 06.11.2024
Афғонистонда кўкнори етиштириш ҳажми яна ошмоқда — БМТ
14:12 / 06.11.2024
Ўзбекистон ва ЕИ афғон масаласи бўйича ўзаро маслаҳатлашувни давом эттиради
22:45 / 02.11.2024