Apple паспорт ўрнига iPhone’дан фойдаланишни таклиф қилди
Apple компанияси iPhone’дан шахсни тасдиқловчи ҳужжат сифатида фойдаланиш имкониятини берувчи ҳимояланган маълумотлар узатиш технологиясини ишлаб чиқди. АҚШ патент ва товар белгилари агентлиги бу борадаги аризани қабул қилди, деб хабар берди Apple Insider портали.
Маълумотлар RFID ёки NFC технологиялари асосида узатилади. Қиёфани таниш ва бармоқ излари сканерининг махсус протоколи ва сенсорлар маълумотлар хавфсизлигини таъминлайди. Мазкур технологиялар фойдаланувчи ҳақидаги маълумотларни радиосигнал орқали ёзиб олиш ва аниқлаш имконини беради.
Apple компаниясидагилар бу янгиликка хусусий компаниялар ва давлат тузилмаларида талаб катта бўлади деб ҳисоблашмоқда. Ундан рухсатнома тизими, паспорт ёки божхона назоратида фойдаланиш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
16:54 / 13.11.2024
Apple iPhone нархидаги китобини чиқарди
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:56 / 08.11.2024