Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда кучли ёмғир туфайли саккиз киши ҳалок бўлди
Фото: CGTN
Хитойнинг Ганьсу провинциясида кучли ёмғирлар туфайли саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Агентликнинг маълумотларига кўра, Байинь туманида кучли ёғингарчилик сув тошқини ва уйларнинг вайрон бўлишига олиб келди.
Таъкидланишича, кўплаб автомобильлар сув оқимлари билан оқизиб кетилган.
Ҳозирги пайтда фавқулодда хизматлар провинция ҳудудида жабрланганлар ёки ҳалок бўлганларни қидириш билан банд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Чунцин шаҳрида 100 мингдан зиёд одам сув тошқинлари оқибатида эвакуация қилинганлиги хабар берилганди.
Маълум бўлишича, маҳаллий маъмурият тўғонлар ишининг фавқулодда режимини жорий этган, бу эса сув сатҳининг пасайиши, шунингдек, сув тошқинидан зарарни камайтиришга олиб келиши керак эди.
Мавзуга оид
09:06
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026