Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллиардер гиёҳванд моддаларни сақлагани учун қўлга олинди
Фото: twitter.com/@Los Angeles Best Of
Лас-Вегас полицияси гиёҳванд моддаларни сақлаганлиги учун миллиардер Генри Николас IIIни қўлга олди. Бу ҳақда TMZ хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, Broadcom компаниясининг асосчиларидан бирининг ёнидан ичида марихуана ва бошқа гиёҳванд моддалар бўлган икки чамадон топилган.
Таъкидланишича, полиция Николасни гиёҳванд моддалар савдосида гумон қилмоқда.
Шу билан бирга, меҳмонхона хонасидан ҳушсиз ҳолда топилган миллиардернинг қиз дўсти Эшли Фарго ҳам қўлга олинди.
Forbes маълумотига кўра, айни вақтда Генри Николас IIIнинг бойлиги 3,1 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
11:58
Пентагон НУЖларга оид ҳужжатларнинг навбатдаги қисмини эълон қилди
10:04 / 23.05.2026
АҚШ Миллий разведкаси раҳбари истеъфога чиқди
23:05 / 22.05.2026
Рубио АҚШнинг Россия ва Украина билан музокаралари боши берк кўчага кириб қолганини айтди
20:13 / 22.05.2026