Жаҳон | 21:42 / 11.08.2018
4973
1 дақиқада ўқилади

Эронда 11 нафар террорчи йўқ қилинди

Фото: AP Photo / Ebrahim Noroozi

Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (Эрон қуролли кучлари бўлими) Ғарбий Озарбайжон вилоятидаги Ошневия шаҳарчасида 11 нафар жангарини йўқ қилгани ҳақида хабар қилди.

"Кеча оқшомда хорижий разведка хизматлари билан алоқадор қуролланган террорчилар гуруҳи вазиятни издан чиқариш ва қўпорувчилик ҳаракатини амалга ошириш учун Ошневиядаги чегарадош ҳудуддан мамлакатга киришга уринди, аммо Ҳамза Саид ал-Шоҳад базасидаги пиёда қўшинларнинг жасур жангчилари пистирмасига дуч келди", — дейилади хабарда.

Операция давомида Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бир неча жангарини ярадор қилган ҳамда кўплаб миқдорда ўқ-дорилар ва алоқа воситаларини қўлга киритган.

Аввалроқ 20 июль куни мамлакат ғарбидаги Курдистон вилоятида жангариларнинг ҳужуми оқибатида камида ўн нафар ҳарбий ҳалок бўлгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид