Греция ТИВ Кремль томон қатъий баёнот берди
Греция ташқи ишлар вазирлиги Кремлга ниҳоятда аниқ-тиниқ қилиб, ўз ички ишларига аралашиш ва сурбетларча хатти-ҳаракатларга асло тоқат қилмаслигини шама қилди.
11 июлда Греция икки нафар россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юбориши ва Россия ТИВнинг яна икки нафар ходимини мамлакатга киритмаслигини эълон қилган эди. Греция ҳукумати уларни мамлакат ички ишларига аралашишда, миллий хавфсизликка таҳдид ва маҳаллий амалдорларни сотиб олишга уринишда айблаганди.
Қайд этиб ўтмоқ жоизки, сўнгги ойларда Москва ва Афина муносабатлари кескин ёмонлашган. Бу ҳол юнонлар россиялик дипломатларнинг мамлакат олий руҳонияти вакилларини сотиб олишга уринишларини фош қилишганидан сўнг рўй берди. Россияликлар бундай шармандагарчиликка кескин жавоб бериб, «акс» чораларини қўллашди — Греция дипломатик миссиясининг бир неча ходимларини мамлакатдан чиқариб юборишди.
Афинада бу ҳаракатларга чидаб ўтиришмади ва икки хил тушуниш мумкин бўлмаган баёнот билан чиқиш қилишди. Греклар ўз мамлакатида демократия ҳукмрон эканлигини эслатиб қўйиб, россияликлардан ўзларини ҳурмат қилишларини талаб қилишди.
«Афтидан, Россия Грециянинг ўз миллий манфаатлари мавжудлигини тушунмайдиган кўринади», — дейишди греклар Россия Федерацияси Туркия билан ҳарбий соҳада ҳамкорлик қлишни бошлаб, «сирпанчиқ йўлга чиққани»ни таъкидлаб.
Греция ТИВ Кремлнинг «акс чоралари» мутлақо ўзбошимчалик бўлганини таъкидлаб ўтди. Грек дипломатлари ҳеч бир айбсиз азият чекишди. Россиянинг мамлакатдан чиқариб юборилган дипломатлари ҳақида бундай деб бўлмайди, уларнинг мамлакат ички ишларига аралашгани аниқланган. Уларнинг айбига исбот-далиллар астойдил тўпланган ва ҳужжатлаштирилган. Хусусан, уларнинг «Император православ фаластин жамияти»даги фаоллиги ҳам.
Греклар Кремлга ўз мулозимларини сотиб олиб, ўз ташқи сиёсатини барбод қилишга йўл қўйиб бермаслигини таъкидлаб ўтишди. Улар россияликларга жавоб чоралари қўллашни ваъда қилишмоқда.
Мавзуга оид
09:59
Британиянинг энг йирик банки Россиядан тўловларни қабул қилишни тўхтатди
23:22 / 22.11.2024
КХДР ўз аскарларини Украина урушига юборгани эвазига Россиядан ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларини олган
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
21:25 / 22.11.2024