Спорт | 23:40 / 11.08.2018
36502
2 дақиқада ўқилади

Миржалол Қосимов: «Бунёдкор» сақлаб қолиниши керак»

Фото: Маъруф Асқаров / TRIBUNA.UZ

«Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 21-туридан ўрин олган «Насаф»га (4:1) қарши сафар ўйинидаги йирик ғалабадан сўнг, ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Қаршида «Насаф»га қарши доимо қизиқарли ўйин бўлади. Бугун ҳам кўплаб вазиятлар бўлди, голлар урилди. Бугун бизга омад кулиб боқди. Агар пенальтини дарвозабонимиз қайтара олмаганида, ўйин бошқача натижа билан якунланиши мумкин эди.

Мақсадимиз - чиройли ўйин кўрсатиб, мухлисларни хурсанд этиш. Очкони кузда санаймиз, ғолибликка кучимиз етади ва йигитларим бунга ҳақли.

«Насаф» ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Лекин омад кўпроқ биз тарафда бўлди. Менимча, мураббий ҳеч қачон жамоадан 100 % қониқиш ҳосил қилмайди. Чунки, ўйин давомида барибир қандайдир хатолар учраб туради.

«Бунёдкор» сақлаб қолиниши керак. Ўзбек футболи учун яхши футболчилар етиштириб бермоқда. Қолаверса, клуб академиясида мингга яқин болакайлар футбол сир-асрорларини ўрганишмоқда. Умид қиламанки, клубнинг умри узоқ бўлади», - деб Қосимов сўзларини келтирмоқда Sports.uz.

Мавзуга оид