Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пайариқ туманидаги мактаб директори ўринбосари 100 доллар пора билан қўлга тушди
Пайариқ туманидаги мактаблардан бирида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида 2010 йилдан буён ишлаб келаётган З.Х. ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиб, шу туманда истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ш.дан мактабга ишга жойлашишда ёрдам қилишини айтиб, 100 АҚШ доллари миқдорида пора сўраган.
Фуқаро Ш.Ш. бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идораларига маълум қилган ва З.Х. 100 АҚШ долларини олаётган чоғда, жиноят устида қўлга олинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан З.Х.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:56 / 04.07.2026
Дорихона очишга лицензия бериш учун пул талаб қилган мансабдорга жиноят иши қўзғатилди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
21:24 / 27.06.2026