Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суперлига. «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди, «Локомотив» аутсайдерни енголмади
Суперлигада 21-турдан ўрин олган 3та ўйин якунланди.
«Сўғдиёна» ўз майдонида ОКМК клубини қабул қилиб, 1:3 ҳисобида ютқазди. Меҳмонлар таркибида голларга Зоҳир Пиримов, Музаффар Музаффаров ва Жасур Ҳасанов муаллифлик қилишди. Жиззахликларнинг ягона голи Никола Милинкович ҳисобига ёзилди.
«Насаф» ўз майдонида «Бунёдкор»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ютқазди. Тошкентликларнинг 4та голига мезбонлар бир марта жавоб қайтаришди. Бу натижадан сўнг, «Насаф»нинг кучли олтиликка кириш имкониятлари кескин пасайди.
«Локомотив» Тошкентда «Нефтчи» билан беллашиб, сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Бу ўйиннинг натижаси ҳеч қандай аҳамият касб этмайди. «Локомотив» кучли олтиликка кирса, «Нефтчи» Суперлигада жон сақлаб қолиш учун курашади.
Суперлига, 21-тур
11 август, шанба
Сўғдиёна (Жиззах) - ОКМК (Олмалиқ) - 1:3
Голлар: Никола Милинкович (77 пен) - Зоҳир Пиримов (30), Музаффар Музаффаров (51), Жасур Ҳасанов (65)
Насаф (Қарши) — Бунёдкор (Тошкент) - 1:4
Голлар: Бобир Давлатов (90+2) - Шаҳзодбек Нурматов (28, 81), Дилшод Жўраев (65), Жавлон Иброҳимов (85)
Амалга оширилмаган пенальти: Шароф Муҳитдинов 58 (Насаф, дарвозабон).
Четлатиш: Мақсуд Каримов (64, Насаф)
Локомотив (Тошкент) — Нефтчи (Фарғона) - 1:1
Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов (4) - Бобурбек Юлдашев (90)
Мавзуга оид
19:59 / 14.05.2026
«Бунёдкор» – Ривалдо можароси. Шартнома яна бузилди
21:07 / 13.05.2026
Суперлиганинг энг қиммат футболчилари рейтинги тузилди
18:23 / 12.05.2026
ОКМКнинг хизмат автомобили икки ўқувчини уриб юборди: уларнинг бири вафот этган
21:36 / 07.05.2026