«Аурум 898» тунги клубининг икки қўриқчиси милиция талабига бўйсунмагани учун 15 суткага қамалди
11 август куни маъмурий ишлар бўйича Юнусобод туман суди «Аурум 898» тунги клубининг икки нафар қўриқчисига нисбатан ишни кўриб чиқди.
Kun.uz манбасининг хабар беришича, 1988 йилда туғилган В.С. ва И.Ф. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 194- (Милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаларида (Милиция ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбланмоқда.
Уларнинг ҳар иккисига 15 суткалик маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, 9 августга ўтар кечаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳудудида жойлашган «Аурум 898» тунги клубида эркин кураш бўйича профессионал спортчи Жамшид Кенжаев ва клуб қўриқчилари ўртасида жанжал келиб чиққанди.
Кенжаев олинган оғир жароҳатлар оқибатида шифохонада жон берган. Икки қўриқчи - Ш.И ва М.А шифохонага ётқизилган.
Жанжалда иштирок этган қўриқчиларнинг 4 нафари - Ш.Қ, Ж.Ё, С.К, А.Х қўлга олинган.
Прокуратура матбуот хизмати хабар беришича, ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») аломатлари билан иш қўзғатилган, тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Иш юзасидан тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратурасининг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.
Айни вақтда Юнусободдаги тунги клуб вақтинчаликка ёпиб қўйилган.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин ва Трамп Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди – Кремль
Жаҳон | 23:40 / 04.06.2025
-
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?
Жаҳон | 22:38 / 04.06.2025
-
Nexia остида қолган аёл, 361 кг эшак гўшти ва коррупционер ҳоким ёрдамчилари - 4 июн янгиликлари
Ўзбекистон | 22:31 / 04.06.2025
-
Путин яқинда аэродромларга уюштирилган ҳужумларга жавоб қайтаришга мажбурлигини айтди – Трамп
Жаҳон | 22:24 / 04.06.2025
Мавзуга оид

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

20:29 / 08.04.2025
Доминикан пойтахтидаги тунги клуб томи концерт вақти қулаб тушди. Камида 27 киши ҳалок бўлди

17:54 / 17.03.2025
Шимолий Македонияда тунги клубда юз берган ёнғин иши бўйича 20 га яқин одам ҳибсга олинди

13:07 / 09.07.2024