265 минг 332та озиқ-овқат маҳсулотининг 9 минг 302таси санитария-гигиена меъёр талабларига жавоб бермайди
2018 йил 14 август куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси билан ҳамкорликда Идоралараро ишчи гуруҳи раҳбари, Республика соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Б. Юсупалиевнинг «Аҳолининг соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзини юритишдаги муаммолар» тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Таъкидлаб ўтилганидек, носоғлом овқатланиш ва носоғлом турмуш тарзи юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет, саратон ва бошқа сурункали хасталиклар, шунингдек, семизлик, камқонликка олиб келмоқда. Бу эса, аҳолининг яхши яшашига ва сиҳат-саломатлигига салбий таъсир қилмоқда.
Парламент қўмиталарида ўтказилган эшитув чоғида соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг таъкидлашича, қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, бу борадаги муаммолар тўла бартараф этилди деб бўлмайди. Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини текшириш мақсадида 2017 йилда ўтказилган лаборатория таҳлилларига кўра, санитария-гигиена лабораторияларида 265 минг 332 та озиқ-овқат маҳсулоти намуналари текширилганда уларнинг 9 минг 302 таси санитария-гигиена меъёр талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Эшитувда қайд этилганидек, соғлом овқатланиш билан боғлиқ мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлиги ва рационал овқатланишини таъминлаш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий механизмларга доир чора-тадбирлар режаси лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унда қилиниши лозим бўлган ўта долзарб вазифалар аниқ белгилаб олинган.
Эшитув якунида тегишли қарор қабул қилиниб, аҳолининг соғлом овқатланиши ва соғлом турмуш тарзи юритиш борасида тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, жамоат ташкилотлари фаолиятини ўрганиш мақсадга мувофиқ экани қайд этилди. Бунинг учун парламент қуйи палатаси депутатлари, мутасадди идора ва ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиб, барча вилоятларда танқидий-таҳлилий ўрганишлар ўтказиш ҳамда ўрганиш натижаларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида муҳокама қилиш ва улар асосида таклифлар тайёрлашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:41 / 02.11.2024
Тошкент вилоятида болалар учун берилган озиқ-овқатни боғчадан олиб кетаётган мудира ушланди
17:13 / 01.11.2024
Президент бозорларда нархларни барқарорлаштириш бўйича тезкор чоралар кўришни буюрди
10:59 / 20.10.2024
ЖССТ саломатлик учун хавфли бўлган 5 турдаги озиқ-овқатлар рўйхатини эълон қилди
11:40 / 18.10.2024