Жамият | 14:02 / 14.08.2018
38197
5 дақиқада ўқилади

Бозорлардаги нархлар: картошка 500 сўмдан 3000 сўмгача, гўшт 26 минг сўмдан 44 минг сўмгача

Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозоридан 1 кг. картошкани 500 сўмдан 1200 сўмгача харид қилиш мумкин бўлиб турган бир пайтда, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори (Сирдарё)дан 1 кг. картошкани 1500 сўмдан 3000 сўмгача сотилмоқда, деб ёзади ЎзА.

Қайд этилишича, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳри марказий бозорларида сотилаётган (озиқ-овқат, ноозиқ овқат ва қишлоқ хўжалик) маҳсулотлар нархларининг 2018 йил 12 август ҳолати бўйича маълумот берган.

Мол гўшти

Фото: Pixabay

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. мол гўшти 26 минг сўмдан 43 минг сўмгача бўлган нархларда сотилмоқда. Энг арзон нархлар ўтган ҳафтада кузатилганидек, Қорақалпоғистон Республикаси бозорларида учратиш мумкин – 26 минг сўм.

Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. мол гўшти 26 – 39 500 сўм. Ўтган ҳафтада ушбу бозорда 1 кг. мол гўшти 26 – 42 минг сўмдан сотилаётгани кузатилганди.

Тошкент шаҳрининг Фарҳод, Миробод, Юнусобод, Чорсу, Қўйлиқ деҳқон бозорларида 1 кг. мол гўшти 28 минг сўмдан 42 минг сўмгача сотилмоқда. Ўтган ҳафтада энг арзон нархлардаги мол гўшти фақат Қўйлиқ бозорида (28 минг сўм) сотилган бўлса, эндиликда ушбу нархлардаги мол гўштини барча бозорлардан сотиб олиш мумкин. Қизиғи, республика бўйича энг қиммат нархларда сотилаётган мол гўшти бу ҳафтада Қўйлиқ деҳқон бозорида учради. Миробод бозорида 42 минг, Юнусобод бозорида 41 минг, Фарҳод бозорида 40 минг, Чорсу бозорида 39 мингга сотилаётган шу сифатдаги 1 кг. мол гўшти Қўйлиқ бозорида 43 минг.

Қўй гўшти

Фото: protoday.uz

Энг арзон нархлардаги қўй гўшти – пойтахтнинг Миробод, Фарҳод, Чорсу бозорларида 28 минг сўмдан сотилмоқда. Энг қиммат нархлардаги қўй гўштини ҳам Тошкент шаҳар бозорларида учратиш мумкин: Юнусобод бозорида 44 минг сўм, Қўйлиқ бозорида 45 минг сўм. 

Товуқ гўшти

Фото: Украина.ру

Наманган шаҳри “Сардоба” деҳқон бозорида энг арзон нархлар 12 – 14 минг сўм. Энг қиммат нархлар Фарҳод деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 14 – 21 минг сўмгача.

Гуруч

Фото: iStock

Республика бозорларида гуручни 4 – 13 минг сўмгача учратиш мумкин. Қўйлиқ деҳқон бозоридаги энг қиммат нархдаги гуруч бу ҳафтада ҳам сақланиб қолган – 13 минг сўм. Энг арзон гуруч Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм. Шунингдек, Нукус, Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорларида 4 000 сўм. 

Ўсимлик ёғи

Фото: bloknot-krasnodar.ru

Мамлакатимиз бозорларида 1 кг. ўсимлик ёғи 8 – 12 минг сўмдан сотилмоқда. Ушбу маҳсулотнинг энг арзонини Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида учратиш мумкин – 8 минг. Энг қиммат нархларни Бухоро, Жиззах шаҳарлари, Фарход (Тошкент шаҳри) деҳқон бозорларида учратиш мумкин – 12 минг сўм.

Ун

Фото: anabelmagazine

Энг арзон нарх Термиз шаҳар Марказий деҳқон бозорида кузатилди – 1 кг. 1-навли ун 1500 сўм. Энг қиммат нархлар эса Жиззах шаҳар Марказий деҳқон бозорида – 3500 сўм.

Шакар

 

Фото: tv2.today

Энг қиммат нархлардаги шакар Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозори, Янги шаҳар бозори (Андижон)да – 1 кг. шакар 5 500 сўм. Энг арзони эса Навоий шаҳри “Саховат” МЧЖга қарашли марказий деҳқон бозорида – 4 минг сўм. 

Тухум

Фото: Medium

Ўтган ҳафтада бозорларда тухум нархларининг ўсгани кузатилган эди. Бу ҳафтада кўплаб бозорлардаги тухум нархлари бир хил 350 – 500 сўм. Энг арзон нарх Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозорида – 330 сўм. Энг қиммат нарх Қўйлиқ деҳқон бозори (Тошкент шаҳри)да 400 – 600 сўмдан сотилмоқда. 

Картошка

Фото: Depositphotos

Қарши шаҳри “Ерқўрғон” деҳқон бозоридан 1 кг. картошкани 500 сўмдан 1200 сўмгача харид қилиш мумкин бўлиб турган бир пайтда, Гулистон шаҳри Марказий деҳқон бозори (Сирдарё)дан 1 кг. картошкани 1500 сўмдан 3000 сўмгача сотилмоқда.

Помидор. Нукус шаҳар Марказий деҳқон бозорида 1 кг. помидор 1000 – 1500 сўм. Фарҳод, Қўйлиқ деҳқон бозорлари (Тошкент шаҳри)да 4000 сўмгача сотилмоқда.

Мавзуга оид