Жаҳон | 07:36 / 14.08.2018
9647
1 дақиқада ўқилади

Литва Россия чегарасига жуда яқин ҳудудда ҳарбий полигон қурмоқда

Фото: Литва Мудофаа вазирлиги

Литва Мудофаа вазирлигидан хабар беришларича, Казлу-Руда шаҳрида Болтиқбўйи минтақасидаги биринчи ҳарбий авиаполигон барпо этилади. Бу ҳақда маҳкама сайтида хабар қилинди.

Мавжуд маълумотларга кўра, авиаполигон Россия чегарасидан 60 км узоқликда жойлашади. Унинг қурилиши 2018 йилнинг кузида тугайди. Лойиҳанинг амалга ошириш билан АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг муҳандислик бўлинмаси - RED HORSE ҳам шуғулланмоқда. Ушбу лойиҳа АҚШнинг хавфсизлик кафолатларини тақдим этиш бўйича Европа ташаббуси томонидан молиялаштирилади.

Аниқлик киритилишича, НАТО стандартларига жавоб берадиган полигонда ҳарбий-ҳаво кучлари учун ҳарбий кадрлар тайёрланади, шунингдек, самолётларнинг ер усти нишонларига зарба бериш бўйича машғулотлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Литва президенти Россия бостириб кириши мумкинлигини айтганди

Мавзуга оид