Шотландиялик эркак оёқ ўлчами катталиги учун ишсиз қолди
Шотландиялик эркак оёқ ўлчами катталиги боис бир неча йилдан бери ишга жойлаша олмаяпти, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
39 ёшли Дэвид Хендерсоннинг оёқ кафти узунлиги 30 сантиметр, эни эса 18 сантиметрга тенг. У оёғига лойиқ келадиган ягона пойабзал Британия ўлчами бўйича 19 (Европадаги 55-ўлчам) ўлчамли оқ рангдаги Adidas кроссовкасидир.
Хендерсон ёшлигида қўриқчи, фаррош ва дўкон сотувчиси бўлиб ишлаган, аммо кейинги пайтда давлат нафақаси ҳисобига яшамоқда. Ишга кириш олдидан суҳбатлашишга келганида оёғида қора пойабзал бўлмаслиги туфайли уни ҳеч қачон ишга олмасликларига Хендерсоннинг ишончи комил.
«Ишга жойлашиш учун футболка ва кроссовкада келган пайтимда ўзимни кўчадаги дайдидек ҳис қиламан, — дейди у. — Аммо оёғимга катта кроссовка кийиб, эгнимга жиддий костюм кийиб борсам жуда антиқа кўринади».
Хендерсон Лондондан буюртма бўйича пойабзал тикадиган уста ҳам топди. Уста 1,5 минг фунт стерлинг эвазига унга 19-ўлчамдаги қора рангли чарм пойабзал тикиб беришга тайёр. Аммо ишсиз шотландияликда бунча пул йўқ.
Март ойида Британиянинг Бери-Сент-Эдмундс шаҳрида яшовчи 16 ёшли Брэндон Маршаллнинг бўйи 224 сантиметрга етгани хабар қилинганди. Унга лойиқ келадиган кийим ва айниқса пойабзал топиш қийин бўлмоқда – йигитчанинг оёқ ўлчами 17га (52-ўлчам) тенг.
Мавзуга оид
22:19 / 09.11.2024
Шотландиядаги маёқ деворидан 132 йил олдин ёзилган мактуб топилди
11:37 / 17.08.2024
Шотландия оролларида Ердаги музлик даврига оид муҳим далиллар топилди
20:53 / 29.04.2024
Шотландиянинг биринчи мусулмон бош вазири Юсуф истеъфога чиқди
15:56 / 06.01.2024