Ўзбекистон | 02:02 / 14.08.2018
11326
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик артиллериячилар «АрМИ-2018» мусобақасида илк бор иштирок этиб иккинчи ўринни қўлга киритди

Қозоғистон полигонида бўлиб ўтган “АрМИ – 2018” Халқаро армия ўйинларининг “Артиллерия ўт очиш усталари” танловида ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Полковник Хожиддинмурод Камолов етакчилик қилган артиллериячиларимиз 1- ва 2-босқичларда индивидуал эстафета, 3-босқичнинг ярим финал баҳсларида имкониятларини намойиш этиб, финалда Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон ва Россиянинг энг кучли артиллериячи жамоаларини ортда қолдириб, 2-ўринни қўлга киритди. 1-ўрин мезбонларга, 3-ўрин Россия ва Озарбайжон вакилларига насиб этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

12 август куни Тошкент Шимолий вокзалида артиллериячиларни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шу куни, шунингдек Ислом Каримов номидаги Тошкент Халқаро аэропортида Хитойнинг Корла шаҳри мезбонлик қилган “АрМИ – 2018” Халқаро армия ўйинларининг “Хавфсиз маршрут” танловида фахрли 3-ўринни қўлга киритган ўзбекистонлик ҳарбийлар тантана билан кутиб олинди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати



Тўрт босқичда бўлиб ўтган “Хавфсиз маршрут” танловининг якуний эстафетаси натижаларига  кўра, 3-ўринни ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар эгаллаган бўлса, 2-ўрин россиялик ҳарбий хизматчиларга насиб этди. Биринчи ўринни Хитой жамоаси қўлга киритди.

Мавзуга оид