Жамшид Кенжаев эффекти. Фарғонадаги тунги клублар ва ресторанлар фаолияти чекланади
Жорий йилнинг 13 августидан бошлаб Фарғона вилояти ҳудудида спиртли ичимликлар савдоси соат 21:00дан тўхтатилади. Шунингдек, вилоят ҳудудидаги умумий овқатланиш муассасалари, ресторан, кафе, бар ва тунги клублар (меҳмонхоналар бундан мустасно) маҳаллий вақт билан соат 22:30дан ёпилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг тегишли фармойиши имзоланган.
«Kun.uz»га маълум бўлишича, вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси «Шарқ» тактик гуруҳининг ҳудудий бўлинмалари, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Солиқ бошқармаси ва вилоят ДСЭНМ раҳбарларига 2018 йилнинг 13 августидан вилоят ҳудудида спиртли ичимликлар сотиш (тарқатиш) жойларини синчковлик билан ўрганиб чиқиш мақсадида ҳамда қонунийлигини таъминлаш бўйича зарурий комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, жамоат жойларида алькогол, тамаки маҳсулотлари истеъмоли тақиқланган огоҳлантирувчи матнли белгилар мавжуд жойларда спиртли ичимликларни истеъмол қилган шахсларга нисбатан қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриш вазифалари топширилган.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида 11 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида аҳоли тинчлигини таъминлаш мақсадида алькогол маҳсулотлари савдоси тунги соат 21:00 гача, умумий овқатланиш шохобчаларида 22:00 гача сотилиши масаласи кўриб чиқилганди.
Шундан сўнг Тошкент шаҳрида умумий овқатланиш масканлари ва кўнгилочар масканлар тунги соат 23:00гача ўз ишини якунлаши борасида тушунтириш ишлари олиб борилиши бошланганди.
Бу ўзгаришлар 9 август куни Тошкент шаҳридаги «Aurum 898» тунги клубида спортчи Жамшид Кенжаев ўлими билан якунланган пичоқбозлик воқеаси ортидан рўй бермоқда.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Мен бўлмаганимда Россиянинг аҳволи ёмон бўларди” — Трамп ўзгардими?
Жаҳон | 21:14
-
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиш билан бошлади
Ўзбекистон | 21:02
-
Флорида штати олтин ва кумушни тўлов воситаси сифатида ишлатишга рухсат берди
Жаҳон | 20:59
-
Электрон солиқ ҳужжатларини Face-ID ёки бармоқ изи ёрдамида ҳам тасдиқлаш мумкин бўлади
Иқтисодиёт | 20:56
Мавзуга оид

11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди

19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм

12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди

15:15 / 22.04.2025